Билимдон болажонлар тадбири
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 214-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтириш, ундаги ижодий кўникмаларни янада ривожлантириш, Ватан, ота-она ва катталар олдидаги бурч ва масъулиятни теранроқ англашига кўмаклашиш мақсадида 1-“А”синф ўқувчилари томонидан “Буюк юрт фарзандлари” мавзусида адабий бадиий кеча ташкил этилди.
Тадбирда болажонлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан иштирок этди. Ижро этилган куй-қўшиқлар ва шеърлари йиғилганларда катта таассурот уйғотди.
– Мактабимизда ўтказиладиган бундай кечалар болаларнинг дунёқарашини оширишда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, уларнинг байрамларга тайёргарлик кўриш жараёнида бир-бири билан мулоқоти янада мустаҳкамланади, – дейди бошланғич синф ўқитувчиси Умида Ҳайдарова.
Байрам кечасида Муқимий номидаги мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан ижро этилган “Чол, кампир ва билмасвойлар” спектакли намойиш этилди.
М. ТОЛИПОВА,
“Sog‘lom avlod” мухбири