Аҳолининг кам таъминланган қатламларига қўшимча кўмак берилади

Шавкат Мирзиёев 12 сентябрь куни “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда.

Ҳужжатда 2017–2018 йиллар учун минтақавий манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларининг ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Уларга кўра маълум меҳнат шакллари билан шуғулланишни истаган кам таъминланган оилалар Тижорат банкларини имтиёзли кредитлаш махсус фонди маблағлари ҳисобидан имтиёзли фоиз ставкаси асосида микрокредитлар олиши мумкин бўлади.

Микрокредитлар тикув машиналари, мато ва хом ашё, ҳунармандчилик фаолияти учун инвентарь, маиший, компьютер ва бошқа техника, шунингдек, ўзини иш билан таъминлаш учун зарур турли асбоб-ускуна харид қилиш учун ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, маблағ томорқа, боғларни ривожлантириш, кичик иссиқхоналар ташкил этиш, парранда ёки чорва оқиш, тегишли асбоб-ускуналар харид қилиш, уй таъмирлаш учун ишлатилиши мумкин.

Давлат бюджети, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва “Маҳалла” жамғармаси маблағлари ҳисобидан оғир шароитда яшаётган, боқувчисини йўқотган ёки ногиронларга қараётган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатилади.

Хусусан, 2017 ва 2018 йилларда республиканинг ҳар бир шаҳри ва туманидан ўртача икки ва беш оилага 10 йил давомида тортиб олиш ҳуқуқисиз арзон уйлар тақдим этиш режалаштирилмоқда.

Шу йилларда республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан 10–25 оиланинг уй-жойларини таъмирлаб бериш режалаштирилмоқда.

Худди шундай, ҳар бир туман ва шаҳардан ўртача 70 оила маиший техника (газ ёки электр печи, музлаткич, тикув машинаси ва ҳ.к.) ёки бир бошдан йирик шохли жониворга эга бўлади.

Бундан ташқари, ҳар бир туман ва шаҳардан ўртача олти оилага оғир хасталиклардан даволаниш ҳақи тўлаб берилади.

Минтақаларда ишсиз аҳолини маълум иш ҳақи ёки имтиёзлар эвазига аҳоли яшаш пунктларини ва маҳаллаларни ободонлаштириш, ариқларни ва ирригация тармоқларини тозалаш, уй-жой коммунал хўжалик объектларини таъмирлаш, инфраструктурани яхшилаш, йўл ва кўчаларни, уй-жой коммунал хўжалик объектларини таъмирлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишларига кенг миқёсда жалб этиш режалаштирилмоқда.

1 октябрдан бу жараён тажриба тариқасида Қорақалпоғистон, Тошкент ва вилоятларда биттадан туманда бошланади. 2018 йилнинг 1 январидан бундай ишлар республиканинг барча шаҳарлари ва туманларида йўлга қўйилади.

Жамоат ишларини ташкил этиш ва ўтказиш учун 2017 йилда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги жамоат ишлари фондига давлат бюджетидан 84 миллиард сўм, 2018 йилда эса 714 миллиард сўм ажратилади.

Яна ўқинг:  Эл соғлиги – юрт бойлиги

Жамоат ишларига жалб қилинадиган фуқароларнинг ушбу фонддан оладиган даромади жисмоний шахслар учун даромад солиғидан озод қилинади. Шунингдек, бу даромад ягона ижтимоий тўловга тортилмайди.

2017–2018 йилларда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 14 ёшгача бўлган болалар бор оилаларга ҳамда кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш учун ажратиладиган маблағларни тегишли равишда 1,5 ва 2 баробарга ошириш кўзда тутилмоқда.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: