Эл саодати айёми

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан республикамиз бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаш ҳар бир юртдошимизнинг инсоний бурчи саналади. Айниқса, буни ёш авлод онгу шуурига сингдириш асосий вазифамиздир. Шу муносабат билан жойларда ўтказилаётган тадбирларда унинг мазмунини чуқур англашга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 15-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Конституция – бахтимиз қомуси” номли тадбир ҳам кўтаринки руҳда ўтди.

Тадбирда иштирок этган ҳуқуқ тартибот органи ходимлари, Шуҳрат номли маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари Конституциямизнинг мазмунидан келиб чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Сўнг, зукко ўқувчилар билан мавзуга оид савол-жавоблар ўтказилди. Мунозара тарзида давом этган тадбир 8-, 10–синф ўқувчиларининг чиқишлари билан давом этди. Куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари, айниқса, Конституциямиз моддаларига изоҳ тарзида ёзилган шеърлар йиғилганларда катта таассурот уйғотди.

Ёш авлод Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳиятини чуқур англамоғи даркор. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда ушбу тадбир, аввало, ўқувчиларимизнинг Конституциямизга доир билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди, – дейди мактаб директори Маъмура Нишонова.

Дарҳақиқат, шахс сифатида шаклланаётган ҳар бир фуқаро мамлакат истиқболи кафолати сифатида қабул қилинган қонунлар мазмунини чуқур билмоғи лозим.

Яна ўқинг:  ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: