Янги замонавий тиббиёт иншооти

аҳоли саломатлиги учун муҳим қулайлик

Кечга томон Насибанинг ҳарорати кўтарилиб безовта бўла бошлади.

Унинг кўнгли айниб, биқини симиллаб оғрирди. Шу пайт эри ишдан келиб қолди.

– Негадир тобим қочиб турибди. Кечки овқатни тайёрлаб қўйдим, болалар билан енг, – деди Насиба беҳол.

Нодир болаларни овқатлантираркан, “сен ҳам овқатингни еб ол”, – деди.

– Иштаҳам йўқ, қорним оғрияпти, – деди Насиба беҳолгина.

Нодир хотинига оғриқ қолдирувчи дори берди. Аммо бироздан сўнг оғриқ яна кучайди. Энди “Шошилинч тиббий ёрдам” машинасини чақиришдан бошқа илож қолмаганди.

Беморни кўздан кечирган шифокорлар уни касалхонага олиб кетишди. Чунки, оғриқ кўричакдан дарак бераётган эди.

Шифохонада бемордан қон таҳлиллари олиниб, тезкор жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Шошилинч тиббий ёрдам туфайли бемор уч кундан сўнг ўз оиласи бағрига қайтди.

Ҳа, “Иссиқ жон иситмасиз бўлмас”, дейди доно халқимиз. Cурхондарё вилоят кўптармоқли тиббиёт марказида фаолият юритаётган ўз касбининг моҳир усталари бўлмиш малакали шифокорлар ана шундай беморлар жонига оро киришмоқда.

Бугунги кунда тўлиқ тамирдан чиқарилиб, янги замонавий биноларда фаолият кўрсатаётган 415 ўринли ушбу марказда 19 та клиник, 7 та параклиник бўлимларда фаолият юритаётган мутахассислар замон талаблари даражасида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Марказ тасарруфидаги жарроҳлик блоки бўйича умумий 240 та, терапия блокида 165 та бемор ўринлари мавжуд бўлиб, 130 ўрин бепул ҳисобидан, 110 ўрин пуллик сервис хизмати асосида фаолият кўрсатмоқда.

Эътиборга молик томони 2013 йилнинг сентябридан Вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази қошида янги юз қатновга мўлжалланган маслаҳат-ташхис поликлиникаси ишга туширилди. Поликлиника Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан замонавий рентген тиббий ускунаси, шунингдек, яна шу каби зарур жиҳозлар билан таъминланди. Барча турдаги мутахассислар фаолият кўрсатаётган муассасада қон ва пешоб таҳлилларини аниқлашда клиник-биокимё лабораториясининг фаолият кўрсатаётгани нур устига аъло нур бўлди.

Яна ушбу, муассасанинг “Саломатлик-2” ва “Саломатлик-3” лойиҳалари асосида “Доплер”, “Эндоскоп”, МРТ(магнит-резонансм томограф), рақамли рентген ускунаси, “Эхоэнцефалограф” ва бошқа шу каби тиббий жиҳозлар билан таъминланганлиги беморларни ҳар қандай турдаги касалликларини эрта аниқлаш, уларга тўғри ташхис қўйиш ва самарали даволашнинг имконини бермоқда.

Яна ўқинг:  Отам хотирасига бағишлов

– Бирлашмамизда 92 нафар олий маълумотли шифокор-мутахассислар ва 356 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатади. Бирлашмамизда инсон саломатлигига эътибор, аҳолининг тиббий маданиятини янада ошириш, улар ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш, оналар ва болалар саломатлигини асрашга катта аҳамият қаратилган. Ўтган 2014 йил мобайнида муассасамизда 14 минг нафардан зиёд бемор ўз саломатлигини тиклашга эришди. Айни пайтда Бойсун тумани аҳолисини йил якунигача тўлиқ чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Бу жараёнга барча тажрибали шифокор-мутахассислар жалб этилган, – дейди марказнинг даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари Зайрулло Оқбоев.

Малакали ва тажрибали мутахассис шифокорлардан олий тоифали уролог Кароматхон Саидолимов, жарроҳ Абдухолиқ Ҳайитов, анестезиологлар Мамаражаб Пирматов, Файзулло Ашуров, Муқаддас Бозорова, Исроил Омонов, терапевтлардан Абдурасул Убаев, Норқувват Бердиёров каби шифокорларнинг хизматлари таҳсинга лойиқ. Шунингдек, ушбу муассасада фаолият юритаётган ҳамширалар турли кўрик-танловлар, республика миқёсида ўтказиладиган “Энг яхши ҳамшира” кўрик-танловида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалламоқдалар.

Бундан ташқари абдоминал(қорин бўшлиғи) жарроҳлик бўлимида фаолият кўрсатаётган тажрибали жарроҳларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган йил мобайнида 270 дан ортиқ барча турдаги қорин бўшлиғи жарроҳлик операцияларининг амалга оширилгани, урология бўлимида бажарилган 400 га яқин простата бези хавфсиз гиперплазияси, буйрак-тош касалликлари, иккала буйрак найидаги тош, қовуқ тоши, туғма нуқсонли пластик каби операцияларнинг 200 дан ортиғи мураккаб операцияларни ташкил этади.

Таъкидлаш жоизки, янгидан бунёд этилган иккита бинога кўчиб ўтган терапия бўлимларида МРТ ва сурункали буйрак етишмовчилигида қўлланиладиган қонни пешобдан тозаловчи гемодиализ тиббий ускуналари аҳоли саломатлигини муҳофаза этишда қўл келмоқда.

Марям АҲМЕДОВА,

Сурхондарё вилояти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: