500 ЙИЛ ЯШАШИ МУМКИН

Google Ventures компанияси президенти Билл Мэрис инсоннинг биологик имкониятлари ҳақида ўзига хос фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, инсон организми 500 йилдан узоқроқ умр кечириши мумкин.

Шу сабабдан “Google” генетикага мослашган компанияни ривожлантириш учун жуда катта маблағ йўналтирмоқчи. Билл Мэрис қариликка ва оғир касалликларга қарши дори ишлаб чиқариш йўлида изланиш олиб бораётган олимлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида.

“Агар сиз мендан ҳозир инсон умрини 500 йилгача узайтириш мумкинми деб сўрасангиз, мен ҳеч иккиланмай “ҳа” деб жавоб бераман. Бугунги кунда фан техника ва тиббиётнинг ривожланиши бунга имкон яратмоқда”, дейди Мэрис “Bloomberg” нашрига берган интервьюсида.

“Google” томонидан мазкур йўналишда бугунгача амалга оширилган тадқиқотлар натижасида инсон соғлом турмуш тарзига ошно бўлса бемалол 120 ёшга кириши мумкин деган хулосага келишди. Кейин эса унга биологик технологияларнинг ёрдами керак бўлади.

Азиза ШОДИЕВА,

Тошкент тиббиёт академияси III босқич талабаси

Яна ўқинг:  ФАХРИЙЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: