“МЕҲМОНЖОН” ТОБЛАМАСИ
Керакли маҳсулотлар: 600 грамм ёғсиз гўшт, 600-700 мл. сут, 100 гр. сариёғ ва пишлоқ, 2 бош пиёз, 300 гр. шампиньон қўзиқоринлари, 3 ош қошиқ ун, 2 дона помидор, ёнғоқ, туз, мурч.
Тайёрланиши: Гўштни ўртача катталикда тўғраб, тоблама қолипига солинг. Туз, мурч сепинг. Пиёзни халқа шаклида тўғраб, гўшт бўлакларининг устига қўйинг. Товага сарёғни солиб, паст оловда эритинг. Ун қўшиб, аралаштириб туринг. Сўнгра сут солиб, туз, мурч сепиб, майдаланган ёнғоқни қўшинг. Тайёр соуснинг учдан бир қисмини гўшт устидан қуйинг. Қўзиқоринларни юпқа тўғраб, гўшт тобламаси устига жойлаб, яна соусдан қуйинг. Помидорни ўртача катталикдаги бўлакларга бўлиб, уни ҳам солинг. Кейин қолган соусни қуйинг. Охирида қирғичдан ўтказилган пишлоқни сепиб, тобламани 180 даражада қиздирилган газ печига 50 дақиқага қўйинг.
Гули НОЗ