Иммунитетни оширувчи сабзи шарбати

Сабзи шарбати ўзининг ширин таъми билан бошқа сабзавотли шарбатлардан ажралиб туради. У витаминларга бой бўлиб, инсон организмини А дармондориси билан етарли миқдорда таъминлайди. Сабзи шарбатининг бир қанча касалликларни даволашда аҳамияти катта. Булардан бири атеросклероз, бўқоқ, миокард инфаркти, буйракда туз йиғилиши ва дерматит, экзема (темиратки) каби тери касалликлари ва бошқа хасталикларни даволашда кони фойда.

Шунингдек, бу шарбат иштаҳани очиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Кўриш қобилиятини оширади, жигар, буйрак, бўқоқ ва бошқа ички касалликларда сабзи шарбати фойдалидир. Сабзи шарбати “ёшлик эликсири” деб ҳам номланади. Ҳафтада икки маротаба сабзи шарбати истеъмол қилиш, организмни инфекцияларга қарши ҳимоя кучини оширади. Иштаҳани яхшилаб, кўриш қобилиятини маромига келтиради. Терини таранглаштириб, рангни тиниқлаштиради.

Таркибида бир қанча микроэлементлар, бета-каротин, В гуруҳга мансуб витаминлар, флавоноид, ферментлар, минерал туз, калий, магний, рух, йод, барий мавжуд. Шу билан бирга, сабзи таркибидаги А дармондориси организмни касалликларга қарши ҳимоя кучини оширади.

Сабзи шарбатини ёш болаларга бериш мумкинми? Шу каби саволлар ёш оналарни қизиқтириши табиий. Шифокорларнинг таъкидлашича, гўдак учун сабзи шарбати ниҳоятда фойдали бўлиб, боланинг суяк тизими ривожланишига ижобий таъсир қилар экан. Сабзи таркибидаги Д витамини бола суякларини ривожланишида муҳим ўрин эгаллайди.

Агар фарзандингизга сабзи шарбатининг таъми ёқмаса, ундай ҳолда сабзи билан олма шарбатини аралаштириб беринг. Шунда бундай шарбат фарзандингизга ёқиши шубҳасиз.

Наргиза Угламова тайёрлади

Яна ўқинг:  ОНА ВА БОЛА СКРИНИНГИ: СОҒЛОМ АВЛОД КАФОЛАТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: