Спорт хабарлари (2015-17)

ШАХМАТ

Истеъдодли гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидов Буюк Британияда ўтган халқаро турнирда ғолибликни қўлга киритди.

Ж.Воҳидов беш партиядан иборат баҳсларда Жон Гарнетт, Майк Сюртис, Жеймс Жексон, Крис Доранни мағлубиятга учратиб, Дэниел Гормалли билан дуранг ўйнади ва 4,5 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

ЕНГИЛ АТЛЕТИКА

Хитойнинг Пекин шаҳрида жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасида бўлиб ўтган Гран-при турнирида мамлакатимиз паралимпиячилари муносиб иштирок этди.

Қирқдан зиёд давлатдан уч юз нафардан ортиқ спортчи қатнашган мусобақанинг 200 метрга югуриш баҳсида ҳамюртимиз Мансур Абдурашидов маррага биринчи келиб, олтин медални қўлга киритди. У 100 метрга югуришда иккинчи ўринни эгаллади.

Найза улоқтириш баҳсида қатнашган Темурбек Ғиёсов бронза медаль билан тақдирланди. Қизлар ўртасидаги ядро улоқтириш мусобақасида Санобар Собирова учинчи ўринни қўлга киритди.

СУЗИШ

Москвада ўтказилган Россия очиқ чемпионатида терма жамоамиз аъзоси Раънохон Омонова совринли ўринни эгаллади.

400 метрга комплекс усулда сузишда иқтидорли спортчимиз 4 дақиқа 50,16 сония натижа билан бронза медалга лойиқ деб топилди.

Т.ОРТИҚОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  ҲАВОНИ ТОЗАЛОВЧИ ЧАНГЮТКИЧ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: