Спорт хабарлари (2015/15)

Спорт гимнастикаси

Словениянинг Любляна шаҳрида ўтказилган жаҳон чақирув кубогининг навбатдаги босқичида терма жамоамиз аъзоси Оксана Чусовитина олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, тажрибали спортчимиз мусобақанинг таяниб сакраш баҳсларида 14,6 балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Мезбон спортчи Тея Белак кумуш, голландиялик Ноэль ван Клаверен бронза медаль билан тақдирланган.

Армрестлинг

Анталия шаҳрида давом этаётган Осиё очиқ чемпионатида Ўзбекистон спортчилари муносиб иштирок этмоқда.

Санжар Файзуллаев вазни 60 килограммгача бўлган cпортчилар баҳсида олтин медални қўлга киритди. Холмат Жалолов, Ҳумоюн Тошмуҳаммедов, Темур Жабборов ва Сирожиддин Конишев ўз вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллади.

Қизлар баҳсида Гулчеҳра Абдуллаева шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ситора Хўжамова кумуш медаль билан тақдирланди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Ранг тасвирда ўтган аср манзаралари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: