“ТБИЛИСИ” САЛАТИ
Зарур маҳсулотлар: 250 грамм қайнатилган мол гўшти, 1 банка консерваланган оқ ловия, 1 дона булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, ёнғоқ, 2 ош қошиқ зайтун ёғи, 1 ош қошиқ истеъмол сиркаси, кўкпиёз, туз, қизил мурч.
Тайёрланиши: кўкпиёз ва саримсоқпиёзни майдалаймиз. Булғор қалампири ва гўштни сомонча шаклида тўғраймиз. Гўшт, саримсоқпиёз, пиёз ва булғор қалампирини аралаштирамиз. Сўнгра консерваланган оқ ловияни қўшиб, ёнғоқ мағзини майдалаб, салатнинг устига сепамиз. Зайтун ёғига сирка қўшиб, салатга соламиз. Сўнгра лимон суви ва туз қўшиб, дастурхонга тортамиз. Ёқимли иштаҳа!
Гули НОЗ