Шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионатининг олий лига мусобақасида йигирмадан зиёд энг кучли спортчи ғолиблик учун баҳслашди.

Эркаклар ўртасидаги баҳслар мусобақа якунига қадар тенг курашлар остида ўтди. ФИДЕ устаси Алишер Бегмуродов Баҳодир Холмирзаев, Улуғбек Тиллаев, Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов, Георгий Шванов, Никита Хорошев ва Шерали Қаршиев устидан ғалаба қозониб, Акмал Файзуллаев билан дуранг ўйнади. Ўн бир имкониятдан 7,5 очко жамғарган А.Бегмуродов Ўзбекистон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди. Ўн бир имкониятдан 7 очкодан жамғарган Шамсиддин Воҳидов ва Акмал Файзуллаев қўшимча кўрсаткичлар бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади.

Хотин-қизлар ўртасидаги баҳслар тўққиз турдан иборат бўлди. Мусобақада Нодира Нодиржонова Гулҳаё Назирқулова, Сарвиноз Қурбонбоева, Нилуфар Ёқуббоева, Нодирабегим Парпиева, Юлдуз Ҳамроқулова, Гулруҳбегим Тоҳиржоновани мағлубиятга учратиб, Ирина Геворгян билан дуранг ўйнади ва 6,5 очко жамғарган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Тўққиз имкониятдан 6,5 очко жамғарган Гулруҳбегим Тоҳиржонова қўшимча кўрсаткичлар бўйича кумуш медални қўлга киритган бўлса, 5,5 очко тўплаган Баҳора Абдусатторова бронза медаль билан тақдирланди.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  КАРДИОХИРУРГИЯ МАЖМУАСИ: ЮРАКНИНГ ИККИНЧИ УМРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: