Китоб тақдимоти

Пойтахтимиздаги “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуасида истеъдодли ижодкор Марям Аҳмедованинг “Меҳрим бахшида” ва “Табиат билан уйғунликда” китоблари тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда қатнашган адабиётимизнинг таниқли вакиллари, ёш китобхонлар М. Аҳмедованинг ижодига холис баҳо бериш билан бирга бугун мамлакатимизда ноширлик соҳаси ва китобхонликка кўрсатилаётган эътибор борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– Бугун ўзбек матбуотига давр руҳини тезкорлик билан ҳис қилиб, жамиятимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, янгиланишларни тийран нигоҳ билан таҳлил қила оладиган ҳозиржавоб публицистлар жуда зарур, – дейди таниқли ижодкор Амир Худойбердиев. – Марям Аҳмедова қалами ўткир журналист ва истеъдодли ижодкорлардан. Унинг китобида бадиий публицистик, илмий-танқидий ва долзарб мавзудаги мақолалари жамланган. Китобни мутолаа қиларкансиз, Ватанимиз бетакрорлиги, йилдан-йилга обод бўлаётган шаҳар ва қишлоқларимиз, гўзал табиат манзаралари кўз ўнгингизда намоён бўлади. Юртимиздаги археологик ёдгорликлар, муқаддас қадамжолар, табиат ва наботот дунёси ҳақида ҳам бир талай маълумотларга эга бўласиз.

40 га яқин мақолалар жамланган “Табиат билан уйғунликда” тўпламида экологик хавфсизлик, қуёш энергиясидан фойдаланиш, она сайёрамизни глобал иқлим ўзгаришларидан асраб-авайлаш, ҳавони ифлослантирмаслик, тоза ичимлик суви қадрига етиш зурурлиги каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилган.

Бир сўз билан айтганда китоб бугунги кундаги долзарб муаммоларни дадил кўтариб чиққанлиги билан китобхонларни бефарқ қолдирмайди.

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Барча бола бирдек азиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: