ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎРГАТИШ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан пойтахтимиздаги 249-умумтаълим мактабида чет тилларининг ўқитилиши масалаларига бағишланган анжуман ўтказилди.

Узлуксиз таълим тизими учун халқаро талабларга таянган ҳолда чет тилларидан янги давлат таълим стандартлари ва бошланғич синфларда ҳафтасига икки соат чет тилини ўқитишни назарда тутган янги ўқув режаси ишлаб чиқилди. 2013-2014 ўқув йилидан бошлаб барча умумтаълим мактабларининг 1-синфларида чет тили фанини ўқитиш йўлга қўйилди.

Жорий ўқув йилида мактабларда 27 минг 342 нафар чет тили ўқитувчиси фаолият кўрсатмоқда. Қишлоқ жойлардаги таълим масканлари педагогларининг ойлик иш ҳақларига 30, бошқа таълим масканларидаги чет тили ўқитувчиларига 15 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланмоқда.

Ўтган даврда чет тиллари хоналарини замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш дастури доирасида 6 минг 550 та бошланғич синф хоналари жиҳозланди. 2015 йилда 5 минг 286 та бошланғич синф хонасини жиҳозлаш кўзда тутилмоқда. Ўтган ўқув йилида 17 минг 222 та синф ўқув адабиётлари, луғат ва DVD магнитолалар билан жиҳозланди.

2015 йилдан бошлаб амалдаги малака ошириш тизимига қўшимча равишда ҳафтада бир марталик узлуксиз малака ошириш курслари йўлга қўйилди. Доимий ишлайдиган мазкур курсларга бир йилда 20 минг нафар ўқитувчи қамраб олинади.

Чет тиллари бўйича таянч мактабларида олий таълим масканлари, малака ошириш институтларининг тажрибали мутахассислари, тренер ўқитувчилар иштирокида “Маҳорат мактаблари” фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, умумтаълим мактаблари ва “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказларида бошланғич синф ўқувчилари учун чет тиллари бўйича тўгарак машғулотлари олиб борилмоқда.

Анжуман доирасида иштирокчилар ўқитувчиларнинг малака ошириши, чет тилларни 1-2-синфларда ўқитилиши билан бирга 3-синф учун яратилган янги дарсликнинг тажриба-синовидан ўтказилиш жараёни, инглиз тили бўйича фан тўгараклари фаолияти билан яқиндан танишди.

Яна ўқинг:  Булутларга ёндош осмон остида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: