29 март – ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг раислари ва аъзолари иштирокида Марказий сайлов комиссиясининг кенгайтирилган онлайн мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурини бажариш масалалари кўриб чиқилди. Дастур доирасида сайлов комиссиялари томонидан фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ташкилий ишлар амалга оширилгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда таъкидланишича Сурхондарё вилоятида ташкил этилган 708 та сайлов участкаси замонавий жиҳозланиб, алоқа ва мобиль телефонлар билан таъминланиб, интернет тармоғига уланган. Оналар ва болалар, тиббиёт хоналарида барча қулайлик яратилди. Сайловда илк марта овоз берадиган ёшларга миллий сайлов қонунчилигини кенг тушунтириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилаётир.
Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университети биносида жойлашган 63-сайлов участкасида 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Участка комиссиясининг самарали фаолият кўрсатиши учун бинода барча шарт-шароит яратилган. Замонавий компьютер ва алоқа воситалари, зарур мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган. Участкага Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига оид қонунлар ва қўлланмалар, чақирув қоғозлари, сайлов варақалари ва сайловчилар учун таклифномалар етказиб берилган.