ЮРТИМИЗДА ИЛК КУРАШ МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ ОЧИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Сурхондарё вилоятида мактаб ўқувчилари учун спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилмоқда.

2015-2016 ўқув йилидан бошлаб Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги 20-умумтаълим мактаби негизида фаолият юритадиган мазкур мактаб-интернатни ташкил этишдан мақсад ёшларни миллий кураш билан мунтазам шуғулланишларига керакли шароитларни яратиш, уларнинг маҳоратларини ошириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш ҳамда шу билан бир қаторда уларнинг бўш вақтларини унумли сарфлашга эришишга қаратилган.

Мактаб-интернатига ҳар йили танлов асосида 20 нафар ўқувчи 5-синфга қабул қилиниб, малакали мураббийлардан миллий кураш сирларини ўрганадилар.

Ҳозирда ҳамкор ташкилот ва идоралар билан мазкур мактаб-интернатнинг устави, ўқув-машғулотлар режаси, ўқувчиларни танлаб олиш тартиби бўйича низом ишлаб чиқилмоқда.

Маълумот учун шуни айтиш жоизки, 2012 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 323-сонли қарори асосида ташкил этилган спорт курашлари бўйича иҳтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда.

Яна ўқинг:  Истеъмолчилар мурожаати масъулиятимизни оширади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: