7 кун давомида

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиалининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Шунингдек, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалардан манзилли хабар олиниб, соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри ташкил этиш тўғрисида маслаҳатлар берилди.

 

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Наманган вилояти, Косонсой тумани, “Қуқумбой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Булоқ мавзесида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилади.

 

Пойтахтимизнинг Пушкин майдонида қуёш батареяларидан қувват олувчи светодиодлар ишга туширилди.

Жорий йилда қарийб 200 та қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилди. Йил якунига қадар уларни 400 тага етказиш режалаштирилган. 37 таълим муассасаси, 74 қишлоқ врачлик пункти ва 294 ишлаб чиқариш корхонасига умумий қуввати 271 киловатт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  Байрамга туҳфа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: