Хайрия тадбири давом этмоқда
Куни кеча “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан Учтепа туманидаги 199-махсус мактаб-интернатида хайрия тадбири ўтказилди.
Маълумки, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси мурувват йўналишида республикамиздаги тиббий-ижтимоий муассасалар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаш учун дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситалари, кийим-кечак, оёқ кийимлар, озиқ-овқат, ногиронлик аравачалари, спорт инвентарларидан иборат мурувват ёрдамларини топшириб келмоқда.
Мазкур тадбирда ҳам 199-махсус мактаб-интернати тарбияланувчиларига жамғарманинг мурувват ёрдамлари топширилди.
М.ҲАСАНОВА