Сабзили табиий ниқоблар юз терисини ёшартиради

“Илик узилди” даври, илк баҳор чоғлари ҳар қандай турдаги тери учун ҳам парвариш даркор. Бироқ, ҳар кимда ҳам юз парвариши учун кераклича вақт ва маблағ етишмайди. Уй шароитида тайёрланадиган ниқоблардан фойдаланиш ҳам арзон, ҳам қулай. Қуйида биз сизга бир нечта сабзили ниқобларни тавсия этамиз.

Сабзили ниқоблар ҳақида қизиқарли далиллар:

Улар ҳар қандай юз териси учун мос келади. Фақат битта шарти бор: тери қанчалик оч рангда бўлса, сабзининг тўқроғидан фойдаланиш керак.

Сабзидан тайёрланган ниқоблар нафақат юз терисини озиқлантиради, балки уни ёшартиради ҳам. Сабзи таркибидаги бета-каротин ва А витаминлари юз терисини қуриб тортишишдан асраш хусусиятга эга.

Сабзидан тайёрланган ниқоблар қўшимча озиқлантириш маҳсулотлари билан биргаликда (масалан, авокадо, лимон шарбати, бодринг ёки сули) юз терисини витаминлар ва микроэлементлар билан озиқлантиради. Шунингдек, майда яраларни битириб, оқартиради. Бундай ниқоблар ярим соатда тайёрланади. Сабзи ниқобининг нафақат юз терисига, балки қўл териси ҳамда сочга ҳам фойдаси жуда катта. Бугун сизлар билан сабзили ниқобларни тайёрлаш хусусида суҳбатлашамиз.

Қуруқ юз терилари учун ниқоб:

  • Икки ош қошиқ сабзи шарбати, бир ош қошиқ ёғли творог ва икки ош қошиқ қаймоқни аралаштириб 20 дақиқага юзга суртиб қўйилади. Кейин илиқ сув билан ювиб ташланади.
  • Қайнатилган сабзини совугандан сўнг қирғичнинг майда томонидан чиқариб икки ош қошиқ асал билан аралаштирилади. Бундай ниқоб юз терисига 15 дақиқага қўйилади сўнг совуқ сув билан ювилади.
  • Икки ош қошиқ сабзи шарбатига битта тухумнинг сариғи, икки ош қошиқ зайтун ёғи ва сметана, икки ош қошиқ сули уни қўшилиб, барчаси аралаштирилган ҳолда терига 20 дақиқага суртиб қўйилади, сўнгра илиқ сув билан юз ювиб ташланади.

Ўртача юз териси учун ниқоб:

  • Бир дона сабзи, бир дона олма, қирғичдан чиқазилиб битта тухумнинг сариғи билан аралаштирилади. Бу ниқоб юзга суртиб қўйилгач, 15 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювилади.
  • Сабзи қирғичдан чиқазилиб картошка бўтқаси билан аралаштирилади. Унга битта тухум сариғини қўшиб, 20 дақиқага юз терисига суртиб қўйилади. Кейин илиқ сув билан юз ювиб ташланади.

Ёғли юз териси учун ниқоб:

  • Қирғичнинг майда томонидан ўтказилган сабзи бўтқасига бир ош қошиқ сут қўшилади. Бу ниқоб юзга суртилади ва 15 дақиқадан сўнг совуқ сув билан ювиб ташланади.
  • Битта тухумнинг оқини кўпиртириб, унга бир чой қошиқ сабзи шарбати бир томчидан қўшилади. Уни юз терисига суриб, 15 дақиқа ўтгач совуқ сув билан ювилади.
Яна ўқинг:  Антиқа қовурдоқ

Сочга жило берувчи ва ўсиши учун сабзили ниқоб:

Иккита сабзидан тайёрланган шарбат ва икки ош қошиқ катта баргли кўк чой, икки ош қошиқ лимон шарбатини аралаштирамиз. Ниқоб бош териси ва сочларга суртилиб, сочиқ билан 30 дақиқага ўралади. Сўнгра илиқ сув билан чайилади.

Туронбека ЖАББОРЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: