ЛАВЛАГИ ШАРБАТИ ҚОН БОСИМИНИ КЎТАРАДИ

Қон босими паст бўлган, яъни гипотония хасталигига чалинган беморлар учун энг яхши даво бу фаол ҳаракатлар (пиёда юриш, сузиш ва очиқ ҳаводаги спорт ўйинлари билан шуғулланиш), сифатли ва тўйимли овқатланиш (жигар, тухум сариғи, сут, сабзи таркибида учрайдиган жуда фойдали витаминлар С, В гуруҳ витаминларидан В1, айниқса В3) га эътибор қилиш ҳисобланади.

Бундан ташқари ҳар куни 2 маҳал 100 мл. дан янги сиқиб олинган сабзи ҳамда сархил кўк олма ва лавлаги шарбатини ичиш гипотониклар учун жуда фойдали. Ўз вақтида дам олиш ҳақида унутмаган ҳолда кундалик руҳий ва жисмоний зўриқишлардан сўнг қон босимини ҳордиқ чиқариш ва уйқу ҳисобига меъёрига келтириш мумкин. Кўпчилик инсонларда йўқотилган кунлик энергияни қайта тўплаш учун 7-8 соатлик уйқу етарли даражада бўлса, гипотониклар учун ҳатто, 10-12 соатлик уйқу ҳам камлик қилиши мумкин.

Халқ табобатида гипотонияда ҳолсизлик бош оғриғи ва айланишида розмарин жуда яхши ёрдам беради. Бунинг учун 1 чой қошиқ қуруқ баргни 2 стакан қайноқ сувга дамлаб, 1 соатга тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан 20 дақиқа олдин ичилади.

Кўпчилик беморларга пиёздан тайёрланган дамлама ҳам ёрдам беради. 2 та катта бош пиёз (тозаланмаган)ни олиб 1 литр сувга 100 гр. шакар қўшиб паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Тайёр бўлган дамламани кун давомида 0,5 стакандан истеъмол қилиши мумкин.

Малоҳат НАЗАРОВА

Яна ўқинг:  Олхўри экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: