ШЕЪРИЯТ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўлкамизга гўзал баҳор келди. Атроф яшариб, келинчакдек безанмоқда.Табиатдаги илиқлик кўнгилларга кўчиб, шеърга, куйга айланади. Шундай илиқ кунларда севимли шоирамиз – Зулфияхонимнинг 100 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Куни кеча Тошкент тиббиёт академиясининг Олий маълумотли ҳамшира факультетида ҳам шундай тадбир ўтказилди. “Баҳор келди сени сўроқлаб…”, деб номланган ижодий кечани факультет декани Ҳамида Рустамова очиб берди. Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова, “Ғунча” журнали бўлим муҳаррири Юлдузхон Тешабоевалар иштирок этиб, ўз чиқишларида Зулфияхоним ижоди, шоиранинг нафис шеърияти, у ҳақидаги илиқ хотираларини сўзлаб беришди. Талабалар шоира ижодидан шеърлар ўқишди. Республика болалар нашри “Тонг юлдузи” газетаси бўлим муҳаррири, шоир Ахтамқул Карим талабаларга баҳор, аёл, ёшлик мавзусидаги шеърларидан ўқиб берди. Мушоира талабалар ва ижодкорлар ўртасида қизғин савол-жавобга уланиб кетди. Ижро этилган куй ва рақслар кечани янада жонлантириб, барчанинг кўнглига баҳорий кайфият ҳадя этди.

Мухлиса АБДУҲАМИДОВА,

Тошкент тиббиёт академияси талабаси

Яна ўқинг:  БОЛА ВА МУТОЛАА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: