Терма жамоамиз дуранг ўйнади

Колумбияда футзал бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекис­тон миллий терма жамоаси аъзолари дастлабки очкони қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли йигирма тўрт давлати терма жамоаси 6 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун ўзаро баҳслашмоқда. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда энг яхши кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллаган тўртта жамоа плей-­офф босқичида иштирок этади.

Чемпионатда Колумбия, Португалия ва Панама терма жамоалари билан бирга “А” гуруҳида тўп сураётган мамлакатимиз футболчилари дастлабки ўйинда панамаликларга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Гуруҳдаги иккинчи баҳсда терма жамоамиз аъзолари колумбиялик футболчиларга қарши майдонга тушди.

Учрашув 3:3 ҳисоби билан якунланди. Айни пайт­да терма жамоамиз ҳисобида бир очко бор. Футболчиларимиз навбатдаги ўйинни 16 сентябрь куни Португалия терма жамоасига қарши ўтказади.

 

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Спорт – соғлиқ гарови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: