Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ШЕЪРИЯТ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

14.03.2015
45 марта ўқилди
ШЕЪРИЯТ КЕЧАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўлкамизга гўзал баҳор келди. Атроф яшариб, келинчакдек безанмоқда.Табиатдаги илиқлик кўнгилларга кўчиб, шеърга, куйга айланади. Шундай илиқ кунларда севимли шоирамиз – Зулфияхонимнинг 100 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Куни кеча Тошкент тиббиёт академиясининг Олий маълумотли ҳамшира факультетида ҳам шундай тадбир ўтказилди. “Баҳор келди сени сўроқлаб...”, деб номланган ижодий кечани факультет декани Ҳамида Рустамова очиб берди. Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Умида Абдуазимова, “Ғунча” журнали бўлим муҳаррири Юлдузхон Тешабоевалар иштирок этиб, ўз чиқишларида Зулфияхоним ижоди, шоиранинг нафис шеърияти, у ҳақидаги илиқ хотираларини сўзлаб беришди. Талабалар шоира ижодидан шеърлар ўқишди. Республика болалар нашри “Тонг юлдузи” газетаси бўлим муҳаррири, шоир Ахтамқул Карим талабаларга баҳор, аёл, ёшлик мавзусидаги шеърларидан ўқиб берди. Мушоира талабалар ва ижодкорлар ўртасида қизғин савол-жавобга уланиб кетди. Ижро этилган куй ва рақслар кечани янада жонлантириб, барчанинг кўнглига баҳорий кайфият ҳадя этди.

Теглар:#2015/10

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИМаданият

МУКАММАЛЛИК САРИ ЎҚИ

Шайхонтоҳур тумани 10-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Учинчи ренессансга китоб ва маьрифат билан" ҳамда "Мукаммаллик сари ўқи" мавзуларида китобхонлик тадбири ўтказилди. Тадбир

07.03.2022208
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022324
Жиззахда ҳарбийлар оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилдиЖамият

Жиззахда ҳарбийлар оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди

Жиззах шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникада Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил

09.02.2021297
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241203