ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИРОФ АЙЁМИ

“Туркистон” саройида 27 февраль куни Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М.Аҳмедов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ҳ.Ортиқбоева ва бошқалар мамлакатимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик адабиёт, санъат, маданият ва маънавиятимизни, илм-фанни тобора равнақ топтириш, янгича фикр ва дунёқарашга эга бўлган авлодни вояга етказиш, ижодкорларни янгидан-янги марралар сари руҳлантириш имконини бераётганини таъкидлади.

Кечада ўзбек киноижодкорлари томонидан Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишлаб тасвирга олинган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Тантанали кечада Ўзбекистон халқ шоири Зулфиянинг келини Риоя Олимжонова юртимизда адабиёт, санъат ва маданият аҳлига кўрсатилаётган юксак эътибор, сўз санъати равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган ижодкорларнинг адабий меросини ўрганиш, мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, хотирасини эъзозлаш йўлидаги бетимсол эзгу саъй-ҳаракатлар, меҳр ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.

Кечада санъат усталари ва ижрочи ёшларнинг концерт дастури намойиш этилди.

Б.ҲАЛИМОВ,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Биринчи Президентимиз хотирланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: