МАРДЛИК ВА ЖАСОРАТ ДАРСЛАРИ

Юртимизда Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тизимда 2014 йил 15 декабрдан – 2015 йил 15 январга қадар “Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги ташкил этилди. Жойларда 136 нафар доимий фаолият кўрсатувчи тарғиботчилар томонидан “Тинчлик учун курашмоқ керак” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

Таълим муассасаларида “Эрталабки сафланиш” ҳамда “Ватанимиз келажагини қуришга барчамиз масъулмиз”, “Аждодлар қаҳрамонлиги – ёшларга ибрат” каби мавзуларда ўтказилган “Тарбиявий соатлар”да “Миллий армиямиз – ғуруримиз, ифтихоримиз”, “Менинг армиям – менинг фахрим”, “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч”, “Ҳарбий хизмат мардлик, чиниқиш, тобланиш мактаби”, “Она юртни мард ўғлонлар қўриқлайди”, “Армияда хизмат – шарафлидир” каби мавзуларда кенгроқ тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий округ ва гарнизонлар билан ҳамкорликда 111 та ҳарбий қисм ва ҳарбий ўқув муассасаларига 132 минг 58 нафар умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг экскурсиялари ташкил қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Қуролли кучлар Давлат музейига ўқувчиларнинг ташрифлари уюштирилди.

“Ҳарбий ватанпарварлик” ойлиги доирасида 14 январь куни барча таълим муассасаларида ҳарбийлар, фахрийлар, ёзувчи ва шоирлар иштирокида “Мардлик ва жасорат” дарслари ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Яна ўқинг:  ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: