«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Избоскан тумани «Мичурин» МФЙда яшовчи 118 нафар кам таъминланган, якка ёлғиз отахон ва онахонларни, аёллар ҳамда болаларни манзилли тиббий кўрикдан ўтказишди. Дори-дармонлар, гигиеник воситалар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Навоий вилояти ҳудудий филиали ходимлари Кармана туманидаги Аллон, Нурафшон, Малик маҳалларига қарашли Подкарон, Узумзор, Фарҳод, Гулшан, Гулзор қишлоқларида яшовчи ногирон, боқувчисини йўқотган оилалар аъзолари ва ҳомиладор аёллардан 336 нафарини тиббий кўрикдан ўтказишди. 139 нафар фукарога бепул дори-дармонлар етказиб берилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 3-қишлоқ оилавий поликлиникасида тиббий кўрик ташкил этди. Дори-дармонлар, тиббий қўлланмалар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Самарқанд вилояти ҳудудий филиали ходимлари томонидан Самарқанд туманидаги Андижоний, Ҳавола, Миродилов маҳаллаларида яшовчи эҳтиёжманд оилалар вакилларидан 149 нафар киши тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармонлар берилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Сурхондарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари Музробод, Ангор туманлари Миллий гвардия бўлимлари оила-аъзолари, Н-ҳарбий қисм хизматчилари оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишиб, дори-дармонлар тарқатишди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Қашқадарё вилояти ҳудудий филиали ходимлари Ғузор туманидаги «Гулистон» МФЙда ижтимоий ҳимояга муҳтож 101 нафар фуқарони тиббий кўрикдан ўтказди. Фуқароларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали ходимлари Қибрай туманининг Арғин, Байтқўрғон маҳалларида яшовчи 90 нафар кишига дори-дармонлар тарқатишди. УТТ текшируви ташкил этилди.
***
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди мутахассислари Тошкент шаҳар Учтепа тумани Хуршид, Ҳожиобод, Бекобод махаллаларида тиббий кўрик ташкил этди. 81 нафар киши УТТ, 36 нафар киши ЭКГ текширувидан ўтказилди. Дори-дармонлар тарқатилди.