“ҒУНЧА” БИЛАН УЧРАШУВ

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 297-мактабда болаларнинг севимли “Ғунча” журнали жамоаси билан мактаб ўқувчилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда журналнинг бўлим муҳаррири Заҳро Ҳасанова, Шаҳноза Каримова, Учтепа тумани Халқ таълими бўлими вакили Шоҳиста Мажидовалар иштирок этишди. Учрашувни “Янги авлод” республика кўрик танлови саралаш босқичи ғолиби, 3-синф ўқувчиси Диёра Зокиржонова чиройли ҳиндча рақси билан бошлаб берди. Мактаб рақс тўгараги раҳбари Гули Ғуломова тайёрлаган қизлар гуруҳи рақслари ҳам келган меҳмонлар ва ўқувчиларга хушкайфият бағишлади. Қизиқарли савол-жавоблар, яхши шеър ва топишмоқларни ёд олган болаларнинг фаол иштироки уларнинг билимга чанқоқ эканлигини кўрсатди.

Учрашув сўнгида мактаб раҳбари Зулхумор Азимова, ўқитувчилар Шаҳноза Якубова, Фасоҳат Одилова, Розия Шаропова ва Малика Мирҳидоятовалар, бу сингари тадбирлар болаларнинг маънан баркамол бўлиб вояга етишида муҳим эканлигини айтиб ўтишди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  ОБОД ЮРТНИНГ БОЛАЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: