ИБРАТ МАКТАБИ

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида “Ватан – улуғ, бурчим муқаддас” мавзусида авлодлар учрашуви ўтказилди.

Мазкур тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, офицерлар, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда инсон шаъни, қадр-қимматини улуғлаш жамиятимизнинг барча соҳаларини модернизация қилиш ва янгилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг асосий мақсадига айлангани таъкидланди. Кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётгани, ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишига барча шарт-шароит яратилаётгани бу борадаги ишларнинг амалий тасдиғидир.

Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари ўз ҳаёт йўллари, истиқлол туфайли эришилаётган улкан ютуқ ва марралар, халқимизнинг тинч, фаровон ҳаётини авайлаб-асраш зарурлиги, Ватан ҳимояси муқаддас бурч экани ҳақида сўзладилар.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  БОЛАЛАР ТАОМНОМАСИДА ИЛК ШАРБАТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: