ПЕЧЕНЬЕЛИ ТОРТ

Биз сизга ажойиб бир тортни тавсия қилмоқчимиз. Бу ширинлигимиз нафақат кичик болажонларга, балки катталарга ҳам ёқиши аниқ.

Керакли масаллиқлар:

200 гр. оддий печенье, 200 гр. шакар, 200 мл. қаймоқ, бир финжон қаҳва, таъбга кўра ёнғоқ, шоколад ва мураббо.

Тўртбурчак шаклдаги идишга печеньеларни қаҳвага ботириб олиб бир қават қилиб териб чиқамиз. Сўнг озгина қаймоқли кремни суриб устидан ёнғоқ ва шоколад сепамиз. Яна устидан печеньеларни кофега ивитиб териб чиқамиз. Қолган кремни ҳам суриб, мураббо, ёнғоқ ва шоколад сепиб охирги қават печеньеларни икки қават қилиб(чунки, тортни ағдарганимизда паст қисми бўлади) териб чиқамиз. Тортли идишни ликопчага ағдариб, музлатгичга қўямиз. 10-15 дақиқадан сўнг тортли ликопчани олиб устига яна озгина крем суриб дидингизга мос равишда безатиб дастурхонга тортишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа.

Яна ўқинг:  Спорт хабарлари (2014/42)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: