Олмали “Смайл”

Зарур маҳсулотлар: 200 гр. маргарин, 10 гр. хамиртуриш, 0,5 стакан шакар, 2 дона тухум, туз, 400 гр. ун, 4 дона олма.

Тайёрланиши: сметана микротўлқинли печда илитиб олгач, ичига хамиртуриш ва 2 ош қошиқ шакар солиб, илиқ жойга олиб қўйилади. Хона ҳароратидаги маргарин ун билан уқалангач, устига шакар, туз ва кўпчитилган сметана солиб, хамир қорилади. Хамирни иккита зувалага ажратиб, 10 дақиқа тиндирилади.

Пўстидан тозаланган олмалар ярим ой шаклида кесилади. Тиндирилган хамир 3-4 мм. қалинликда думалоқ қилиб ёйилади ва стакан ёрдамида кесиб чиқилади. Кесилган хамир ичига олма солиб, усти ярим ой шаклида ёпилади. Олмали смайл 180 даража иссиқликда 20-30 дақиқа давомида пишириб олинади. Тайёр ширинликларни дастурхонга тортишдан аввал қанд упаси сепилади.

Ёқимли иштаҳа!

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Сабзи етиштириш бўйича тавсиялар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: