ТАШХИС ҚЎЙИШ ВА ДАВОЛАШДА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ

Куни кеча Тошкент шаҳрида “Нейромед сервис” ихтисослаштирилган хусусий неврология маркази ўз фаолиятини қайта бошлади.

Энди мазкур тиббий муассасада беморларга замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиб марказий ва асаб тизимининг функционал ва органик бузилиши хасталикларига ташхис қўйилади ва малакали мутахассислар томонидан даво чоралари қўлланилади. Шунингдек, мутахассис-шифокорлар томонидан нафақат неврология соҳасига доир, балки турли аъзо ва тизимлар касалликлари борасида ҳам болалар ҳамда катталарга маслаҳат-ташхис ёрдами кўрсатилади.

– Айни вақтда аҳоли орасида неврологик касалликлар кўп учрамоқда, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Ёқутхон Мажидова. – Уларни даволашда шифокор томонидан замонавий тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиб тўғри қўйилган ташхис муҳим аҳамиятга эга. Марказимизда шундай касалликлар қайд этилган беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш борасида барча имкониятлар мавжуд.

Дарҳақиқат, ушбу клиника кечаю кундуз беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконига эга. Марказда 20 ўринга мўлжалланган стационар ҳам фаолият юритмоқда. Бу ерда даволанаётган беморлар яратилган шароитлардан мамнун.

Ж. ҲАЙДАРОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Тошкентда талабаларнинг Миллий илмий-маърифий маркази бунёд этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: