BOLALAR KULGUSI
– Улғайсам, албатта, қурувчи бўламан. Хона бурчакларини думалоқ қилиб қураман, – деди бобосига набира.
– Нега?
– Бурчакда турмаслик учун.
* * *
– Яна мактабга бормабсан-ку, Қодиржон?
– Э, дангасалик билан роса курашдим. Шунақа курашдимки, уни енгиб қарасам, мактабга боришга кучим қолмапти…
***
Ўқитувчи:
– Қани айт-чи, Тоҳиржон, “Қарға билан тулки” масаласида ижобий қаҳрамон ким?
Ўқувчи:
– Пишлоқ.
***
– Ўғлим, “эчки” сўзини ҳарфлаб айт-чи.
– Э-ч-к…
– Охирида нима бор?
– Думи бор.
***
– Опажон, мен сизга мана бу кўйлакни сотиб олишни тавсия қилган бўлардим.
– Йўғ-е, у менга катта-ку!
– Шунинг учун айтяпман-да! Ҳар кийганингизда озибман, деб хурсанд бўлиб юрасиз.
***
Дада тош асри нима?
– У вақтда ҳамма нарсани тошдан ясашган.
– Ие, телевизорни ҳамми?!
***
Ўқитувчи ўқувчилардан сўради:
– Жанубга учиб кетадиган қуш қандай аталади?
– Саёҳатчи.
***
– Нега йиғлаб ўтирибсан Одина? – деди ойиси.
– География ўқитувчимиз “икки” қўйди. Аляска қаердалигини топиб беролмадим.
– Сен паришонхотирни қара-ю, ўзинг қаерга қўювдинг?
***
Ботир пашша тутиб онасига деди:
– Ойи, шундан фил ясаб беринг?
– Бу мумкин эмас, болажон.
– Нега? Дадам сизни доим пашшадан фил ясайди дейди-ку!
***
– Дада, сиз кўзингизни юмиб имзо қўя оласизми?
– Ҳа, қўя оламан.
– Унда кундалигимга кўзингизни юмиб, имзо қўйинг-чи.
***
Дастурхон атрофида бола онасидан сўради:
– Ойижон, нега дадамнинг бошлари кал?
– Чунки даданг ақлли!
– Унда нега сизнинг сочингиз кўп?
– Кўп гапирмай, овқатингни е!
***
– Олимжон, сени узоқдаги қишлоққа амалиётга жўнатамиз.
– Боролмайман-да.
– Ие, нега?
– Ўзингиз айтган эдингиз-ку, сен бу билиминг билан узоққа боролмайсан деб.
***
– Болакай, чақалоқ уканг бунчалик қаттиқ бақиради?
– Сизнинг ҳам сочингиз ва тишингиз бўлмаса, оёқ-қўлларингиз ўзингизга бўйсунмаса, укамдан ҳам қаттиқроқ бақирардингиз.