Ниятлар дарчасидан мўралайди Янги йил

Қиш келди, Аёз бобо қайраб совут-қиличин,

Деразалар юзига аксин чизди изғирин,

Оппоқ қорли далалар хаёлга толди секин,

Ниятлар дарчасидан мўралайди Янги йил.

“Сурувнинг оёғидан, чўпоннинг таёғидан”,

Баракасини берсин кўпайиб ҳар ёғидан,

“Қўй йили” кўкатлари кўклайверсин тоғидан,

Ниятлар дарчасидан мўралайди Янги йил.

Бобом қўли дуода, момо айтар шукрона,

Тинчлик сўрайди улар доим жумла жаҳон-а!

Хотиржам эл кунлари бир ажойиб тантана,

Ниятлар дарчасидан мўралайди Янги йил.

Фарзандлар оқил-доно, оталар улуғ бўлар,

Касбли-корли қизлари, оналар кўнгли тўлар.

Истиқлол юз очган юрт тонглари қутлуғ бўлар,

Ниятлар дарчасидан мўралайди Янги йил.

Кексаларни эъзозлаш танти эл мероси-да!

Куздан қўл олиб берар баҳорлару ёзига,

Алла айтар келинчак бир сеҳр овозида,

Ниятлар дарчасидан мўралайди Янги йил.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  Кўнгил кўзлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: