Стулми ё илгич?

Уй жиҳозлари ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Уни яхши сақлаш биздан озгина машаққат талаб қилади.

Хорижлик тиниб-тинчимас дизайнерлар яна бир ихтирога қўл уришди. Бу ихтиро кийим илгич ва қулайгина йиғма стул вазифасини ўтайди. Унинг ўзига хослиги шундаки, йиғма стул ортиқча жой эгалламайди. Уни ертўлага, шкафга ёки бўлмаса хона деворига жойлаштиришингиз мумкин. Бу модел “Эйндховен” дизайнерлари томонидан кашф этилган бўлиб, ҳозирги вақтда Канаданинг машҳур бренд “Умбра” савдо белгиси мазкур янгиликни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Стулнинг махсус илгаги бўлиб, у нафақат деворга илиб қўйиш учун, шунингдек, ундан кийимларни асрашга мўлжалланган илгич сифатида ҳам фойдаланса бўлади. Йиғма стул мустаҳкам фанердан тайёрланган бўлиб, киши эътиборини тортадиган ранглар билан безатилган.

Гyли НОЗ

Яна ўқинг:  Кўзёш кучлилик белгисими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: