Мавзу, маҳорат ва таҳлил

Пойтахтимизда “Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида маҳалланинг ролини янада мустаҳкамлаш масалалари” мавзусида республика илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилган мазкур тадбир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ёритишга ихтисослашган босма нашрлар журналистларининг малакасини оширишга қаратилди.

Семинар иштирокчилари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ва ушбу мавзудаги материалларнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида фикр алмашди.

Анжуманда мамлакатимизнинг ҳозирги ривожланиш босқичида аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилишида, хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда маҳалла институтлари муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.

Семинарда журналистлар маҳоратини ошириш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг серқирра фаолияти тўғрисида самарали ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Дориломон кунлар шукронаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: