Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси 1/8 финалга чиқди
Австриянинг Леоганг шаҳрида ўтаётган футбол бўйича шифокорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.
“Morell Cup” деб ном олган мусобақани АҚШ устидан қозонилган 4: 1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган ўзбекистонлик шифокорлар, 2-турда Австрия билан дурангга рози бўлди – 0: 0. Навбатдаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси бразилиялик шифокорлар устидан 2: 0 ҳисобида зафар қучиб, 7 очко билан нимчорак финалга йўл олди. Бу босқичда ўзбекистонлик шифокорларга ким рақиб бўлиши эртанги ўйинлардан сўнг маълум бўлади.