ФАХРИЙЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида бир гуруҳ Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларига Президентимиз номидан “Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медалини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2015 йил 6 мартдаги “1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ушбу юксак эҳтиромнинг амалдаги яна бир намунаси бўлди. Мазкур фармонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, Ватанимиз озодлиги ва шаъну шарафи ҳимоячиларига бағишланган махсус учрашувлар, маърифий-бадиий кечалар ўтказиш вазифаси белгиланган.

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Мирзо Улуғбек туманида ҳам мазкур байрам муносабати билан турли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, таълим муассасалари ва маҳаллаларда икки авлод учрашувлари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ёлғиз кексалар, ногиронларга давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан эсдалик совғалари топширилмоқда. Бу ишларда “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” хайрия фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотларининг ҳиссаси катта бўлаётир.

З.МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  Фармацевтика саноати: аҳоли учун қандай қулайлик яратилмоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: