Кўнгилларда байрам шукуҳи

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси М. Аҳмедов ва бошқалар халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий ва бунёдкорлик соҳасида эришаётган ютуқлари ҳақида сўзлади.

Тадбирда пойтахтимизнинг Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқлар ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмали чиқишлар, фототасвирлар намойиш этилди. Шаҳар халқ таълими тизими муассасалари томонидан қўлга киритилган муваффақиятларни ўзида акс эттирган кўргазмалар ташкил қилинди. Гул сайли, миллий қўғирчоқлар, ҳунармандлик ва нон маҳсулотлари кўргазмалари Ватанимиздаги тинчлик-хотиржамликни, тўкинликни ўзида намоён этди.

Тадбирда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан илғор ишчи-хизматчилар тақдирланди. Спорт бўйича Осиё ва жаҳон чемпионлари, турли йўналишдаги давлат мукофотлари совриндорларининг чиқишлари, санъаткорлар ижросидаги мумтоз куй ва қўшиқлар, таниқли театр актёрлари, аскиячилар, фольклор жамоалари, ёш ижрочиларнинг чиқишлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

 

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Xushxabar raqamlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: