Болалар шифокорлари учун

Ўзбекистон Республикасида “Шифокор-педиатрнинг ён китоби” чоп этилади ва унинг интернетда кўриш мумкин бўладиган интерактив версияси ҳам яратилади. Мазкур китоб ва электрон ресурсдан мутахассислар шу йилнинг охиридаёқ фойдаланиш имкониятига эга бўлишади, деб ёзади “Uzbekistan Today” нашри.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ва ЮНИCЭФ ҳамкорлигида амалга оширилади.

Китоб мазмуни ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, шунингдек, клиник амалиётда уларни қўллашга доир тавсиялар тўплами шаклида бўлади. Бунинг учун мавжуд стандартлар тиббиётнинг замонавий ютуқларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилади ва ҳозирча меъёрлари аниқ бўлмаган касалликлар бўйича стандартлар ишлаб чиқилади.

Ушбу лойиҳа келажакда соғлиқни сақлаш тизимида болалар ва ўсмирлар касалликлари профилактикасига ва уларни даволашга стандартлаштирилган тарзда ёндашувни таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан хабар беришларича, тиббиётдаги технологиялар такомиллашиши билан боғлиқ ҳолда нашр ҳам янгилаб турилади.

Яна ўқинг:  Энди астмани жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: