Яхши янгилик

Ўзбекистонда болалар учун кохлеар имплантация қилиш имконияти пайдо бўлмоқда. Ушбу жарроҳлик амалиётларини татбиқ этиш билан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий педиатрия тиббиёт маркази мутахассислари шуғулланмоқда. Шу йилнинг сўнгига қадар энг замонавий эшитиш имплантатларини қўллаб, 100 га яқин операция ўтказиш режалаштирилган.

Жарроҳлик амалиётлари марказнинг янги бўлинмаси – туғма ва орттирилган лор (томоқ, қулоқ, бурун) аъзолари касалликлари бўлимида амалга оширилади.

Кохлеар имплантация бу эшитиш қобилиятини йўқотган ёки жуда ёмон эшитувчи беморларга эшитиш қобилиятини тиклашга имкон берувчи махсус қурилма ўрнатиш операцияси ҳисобланади.

Кохлеар имплантация операцияси қўллангандан сўнг болалар вақти келиб, яхши эшитишни бошлайди.

Фарҳод БЕК

Яна ўқинг:  Кўклам мушоираси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: