Офтальмологик клиникаларда бепул кўрик

10-15 март кунлари Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази ташаббуси билан Ўзбекистонда Бутунжаҳон глаукома ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ҳафталик доирасида 15 март куни 35 ёшдан катта бўлганлар мамлакатнинг барча офтальмологик клиникаларида бепул кўрикдан ўтишлари ҳамда маслаҳатлар олишлари мумкин. Бу кун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан очиқ эшиклар куни деб эълон қилинган.

Нашрнинг қайд этишича, глаукома сурункали касаллик ҳисобланиб, кўз ички босимининг кучайиши билан кузатилади ва бошланғич босқичи яширин формада ўтади. Ўзбекистонда бу касаллик билан турли ёшдагилар жабр тортмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, касалликни ўз вақтида аниқлаш ва унинг олдини олиш кўзи ожизликни тўхтатишга ёрдам беради.

Яна ўқинг:  Кўз илғамас хасталик деб ўйламанг

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: