Болаларда ўсиш гормони нимага боғлиқ?

Ўсиш – бу организмнинг ривожланиши. Болаларнинг ўсишида гипофизнинг ўсиш гормони, гипоталамус ва қалқонсимон без гормонлари, буйрак усти ва жинсий безлар гормонлари қатнашади. Ўсиш гормони етишмаслиги кўпгина касалликларда учрайди.

Гормон етишмаслиги гипофизар нанизмнинг бир тури ҳисобланади. Болалар эндокринологиясининг асосий вазифаларидан бири – бола организмининг меъёрий ўсиш ва ривожланиши ҳамда шу жисмоний ўсишда содир бўладиган хасталикларни даволашдир. Соғлом боланинг ўсиши ва вояга етгандаги охирги бўй узунлиги ташқи ва ички ирсий, географик, алиментар, ижтимоий омиллар таъсирига боғлиқ. Шунингдек, унинг ҳаёт тарзи ва тоза ҳавода сайр қилиши, етарлича уйқу ва ҳаракатчанлик, эндокрин безлар фаолияти билан уйғун кечади.

Маълумки, ички секреция безларидан гипофиз, гипоталамус, қалқонсимон без, буйрак усти безлари ва жинсий безлар ўз гормонлари билан ўсиш жараёнида бевосита ёки билвосита қатнашади. Ўсиш гормони таъсирида бўй ўсиши, суяк, мушак, юрак қон томирлар, асаб тизими ва бошқа ички аъзолар ривожланади.

Ўсиш гормони етишмаслигида организм ривожида тизимли бузилишлар содир бўлиб, оғир касаллик – гипофизар нанизм(паканалик) ривожланади. Паканалик сабаблари марказий асаб тизими шикастлари (туғруқ жараёнида, ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг киндиги бўйнига ўралиб қолганда ва гўдак туғилгандан сўнг), ўсмалар гипофизни эзиб қўйганда бу безнинг тўқимаси буришиб қолиши туфайли келиб чиқади.

Касалликнинг пайдо бўлишида марказий асаб тизимининг инфекциялар таъсирида заҳарланиши (вирусли инфекциялар, сил, заҳм, безгак, токсоплазмоз, янги туғилган чақалоқларда сепсис, менинго ва арахноэнцефалит) ва ҳомиланинг она қорнидалигида шикастланиши туғилишидан бошланган нанизмга олиб келади.

Шунингдек, оғир сурункали касалликлар – сурункали гломерулонефрит,(буйрак хасталиги) бронхит, гепатит, энтероколит ва бошқа юрак туғма нуқсонларидан сўнг ҳам бола жисмоний ривожланишдан орқада қолади.

Бунда беморларнинг ички аъзоларида суякларнинг ингичкалашуви, скелетнинг шаклланиши ва жуда секин ривожланади. Ички аъзолар кичкина, мушаклар ва тери ости клетчаткаси яхши ривожланмайди.

Нанизмнинг асосий белгилари – бўйнинг ўсиши ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш. Кўпинча болалар туғилганда бўйи ва вазни меъёрда бўлади. Паканалик белгилари 2-4 ёшдан кейин намоён бўла бошлайди. Шифокор – педиатр беморни кўрганда тана мутаносиблиги жисмоний орқада қолган, тери қуруқроқ бўлиб, тери остки клетчаткаси секин ривожланади. Беморда иштаҳа пасайиб, қабзиятга мойиллик кузатилади. Юрак зарблари секин ва заиф ҳамда томир уриши суст, артериал қон босим паст бўлади.

Яна ўқинг:  Қабзиятни халқ табобати усулида даволаш

Бемор болаларнинг ёшига ёш қўшила боргач жисмоний орқада қолиш кучаяди. Улар вояга етиш даврида иккиламчи жинсий белгилар ривожланмайди. Ташхис қўйишда аввало боланинг бўйи ва вазни ўлчанади. Болаларда жисмоний орқада қолиш меъёри 20 фоиздан кўпроқ бўлади. Қонда ўсиш гормонини бир марта аниқлаш яхши натижа бермайди. Пешобда ўсиш гормони аниқланади. Бемор болаларнинг руҳияти ўзгаради. Уларда тушкунлик, ҳолсизлик, бош оғриши ва ўзига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлиши мумкин.

Беморни даволаш йиллар давомида олиб борилади. Ҳар бир болага ўзига хос даво белгиланади. Даволаш комплекс равишда олиб борилади. Энг аввало касаллик сабабларини аниқлаш ва даволаш зарур. Беморга парҳез буюрилади.

Бола тенгдошларига нисбатан ривожланишдан орқада қолса ота-оналар албатта, шифокорлар билан бирга даволаш ишларини олиб боришлари керак. Шифокор маслаҳатига амал қилиш бола бўйини ўсишига имкон яратади. Ҳар ойда даволаш натижаларини назорат қилиш,бемор боланинг бўй ва вазнини ўлчаб туриш зарур. Йиллар давомида ўтказилган муолажалар бемор боланинг бўйини соғлом тенгдошлари бўйи тенглашишини таъминлайди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: