Болаликдаги жароҳатлар қиморга мойилликни келтириб чиқаради

Линколн университетида ўтказилган янги тадқиқот ёшлигида кўп жароҳат олган ва оилада жисмоний зулмни кўп бошдан кечирган болалар қимор ўйинларига мойил бўлишини кўрсатди. Олимлар 3000 дан ортиқ эркакнинг маълумотларини текшириб чиқди.

Маълум бўлишича, қимор ўйинлари билан боғлиқ муаммоларга эга иштирокчиларнинг чорак қисми болалигида оилада жабр-зулмни бошдан кечирган, 7 фоизи эса оғир жароҳат олган. Муаммолари камроқ иштирокчиларнинг деярли 23 фоизи ҳам оиладаги зулм ҳақида гапириб ўтди, улардан 9 фоизига эса ёшлигида қаттиқ муносабатда бўлишган.

Таққослаш учун: қимор ўйини муаммосига дуч келмаган иштирокчиларнинг бор йўғи 8 фоизи оиладаги зўравонликка гувоҳ бўлишган, улардан 4 фоизи жисмоний жазоларни бошдан кечирган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, болаликдаги жароҳатлар келажакда қимор ўйинлари билан боғлиқ муаммоларни юзага келтиради, деб хулоса қилиш мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ОИВ мия фаолиятига салбий таъсир этади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: