Ўсмирлик даврида мия чайқалиши асаб тизимига таъсир қилади

Сиэтл болалар шифохонаси педиатори Сара Крисманнинг таъкидлашича мия чайқалишини бошдан кечирган ўсмирларни депрессия белгиларига қараб тиббий текширувдан ўтказиш зарур. Зеро, мия чайқалиши енгил бош мия жароҳати ҳисобланса-да, у кейинчалик оғир руҳий ҳолатни келтириб чиқариши мумкин. Шу вақтгача ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар асосан катта ёшдагилар ўртасида ўтказилган эди.

Бу сафарги тажрибалар 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган 36 000 нафар ўсмирлар ўртасида ўтказилди. Олиб борилган текширувлар натижасида уларнинг 2,7 фоизида миянинг чайқалиб лат ейиши, 3,4 фоизида руҳий зўриқиш (депрессия) кузатилди.

Крисманнинг айтишича, доимий оилавий жанжаллар ва ижтимоий муаммолар гирдобида бўлган ўсмирларда депрессияга мойиллик юқори бўлган.

Шундай бўлсада, шифокорлар ўсмирларда руҳий ҳолатнинг бузилишига асосий сабаб турли жароҳатлар туфайли мия чайқалишидир, дейишга унчалик ҳам шошилмаяптилар. Чунки мия чайқалишидан кейинги даволаш жараёнида шифокорлар томонидан нотўғри ташхис қўйилиши ва даволашга нотўғри ёндашиш натижасида ҳам мияга шикаст етиши мумкин.

Калифорния университети ўсмирлар ва болалар асаб касалликлари шифокори Жеффри Макснинг таъкидлашича олиб борилган тадқиқотлар 10 фоиз болаларда мия чайқалиши жароҳатидан сўнг сезиларли асоратлар фақат жароҳатдан 6 ой ўтгачгина ўз таъсирини кўрсатган. Бундай ҳолатда мия чайқалишини бошидан ўтказган болалар беъэтибор ва суст бўлиб қолишади. Улар ўз ҳис туйғулари, айниқса, ғазабларини жиловлашда қийналишади.

Яна ўқинг:  Бола генетик жиҳатдан онадан кўра, отага яқинроқ бўлиши аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: