Учуқ шамоллаш аломатими?

Қиш фаслининг совуқ кунларида айрим инсонларга тез-тез учуқ тошади. Герпес ёки халқ тилида учуқ деб аталувчи ушбу касаллик вирусли инфекция ҳисобланади. Унинг қўзғатувчиси оддий герпес вирусидир. Учуқ асосан оғиз ва бурун атрофида кузатилади. Одатда инфекция билан инсон болалик чоғида тўқнашади. Вирус одамга касал оила ­аъзоси ёки қариндошлари орқали юқиши мумкин.


Шунингдек, инфекция бола организмига ҳомила пайтида тушади. Бироқ унинг аломатлари онадан ўтган иммунитет ҳисобига юзага чиқмайди. Вақт ўтиб, иммунитет пасайгач, яна пайдо бўлади.
Биламизки, қиш фаслининг совуқ кунларида ўткир респиратор инфекцияларга чалиниш оқибатида аксарият инсонларда иммунитет пасаяди. Ушбу инфекция эса айнан тананинг курашиш қобилияти сустлашган пайтда фаоллашиб, кўпаяди.

Шу сабабли ҳам кўпчилик герпесни шамоллаш аломати, деб ўйлайди ва уни даволашга етарлича эътибор қаратмайди. Уй шароитида ўзбошимчалик билан турли муолажа усулларини қўллашга ҳаракат қилади. Ваҳоланки, сурункали давом этаётган учуқ тошмаси организмдаги вируслар таъсирида юзага келади.

Шамоллаш эса шунчаки тана ҳимоя тизимини заифлаштирувчи омил, холос.
Агар учуқ йилда бир ёки икки марта безовта қилса, хавотирли эмас. Аммо касаллик сурункали давом этса, албатта, мутахассисга мурожаат қилиш зарур. Шифокор лозим топса, қондаги вируслар миқдори ёки тошмадан олинган суртма намунасига кўра таҳлил ўтказиши мумкин. Бу орқали хасталикка қарши махсус муолажа буюрилади.

Агар вирусни даволашга етарлича эътибор берилмаса, тери, шунингдек, асаб тизимида жиддий муаммолар юзага келиши мумкин. Шу боис учуқнинг олдини олиш учун организмни чиниқтириш, мавсумга мос кийиниш, иммунитет мустаҳкамлигига эътибор қаратиш зарур.

Севара ҲУСАНОВА,

 олий тоифали шифокор

Яна ўқинг:  Бахтли бўлиш учун 10 маслаҳат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: