Темурдан оламшумул натижалар

Ўзбекистонлик ўсмир, FIDE устаси Темур Игонин Белорусь пойтахтининг Минск шаҳрида ўтказилаётган “David Bronstein Memorial 2014 tournament A” халқаро турнирида оламшумул натижаларга эришмоқда.

Мусобақаларнинг дастлабки уч учрашувида у биронта мағлубиятга учрамади: озарбайжонлик халқаро спорт устаси Баҳруз Рзаев (рейтинги 2459) ва қозоғистонлик гроссмейстер Ринат Жумабоев (2564) ларни енгган бўлса, белоруслик гроссмейстер Владислав Ковалев (2557) билан дурранг ўйнади.

Игонин 2118 рейтинг ҳисоби ва мусобақаларда 133-рақамига эга бўлиб турган ҳолда 3-тур якунларига кўра учинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, кучли шахматчилар билан ўйинда ижобий натижаларга эришгани учун 2800 пунктдан иборат первофоманс рейтингини қўлга киритди.

Маълумки, Игонин ўтган йили 13 ёшли мактаб ўқувчилари ўртасида Грецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди. 2010 йилда 10 ёшли шахматчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида у бронза медалига сазовор бўлган, 2012 йилда Шри-Ланкадаги Осиё чемпионатида классик шахмат бўйича мусобақаларда учинчи ўрин ва тезкор шахмат бўйича мусобақаларда иккинчи ўринни эгаллади. 2011 йилда эса Тошкентда ўша пайтдаги амалдаги жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд устидан ғалаба қозонган эди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Соғлом авлод – келажак асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: