Тошда акс этган инсон руҳияти

Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жалолиддин Миртожиевнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди.

Ж.Миртожиев Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида кўп йиллардан буён талабаларга тасвирий санъат сирларидан сабоқ бериб келаётир. У мамлакат ва халқаро миқёсдаги кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси. Мусаввир меҳнати давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, “Ўзбекистон халқ рассоми” унвонига сазовор бўлган.

Бугунги кунда ўзбек ҳайкалтарошларининг улуғ мутафаккирларимизга эҳтиром рамзи сифатида ишлаган монументал санъат асарлари нафақат юртимиз, балки хорижий давлатларда ҳам салобат тўкиб турибди. Хусусан, Ж.Миртожиевнинг Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Мирзо Улуғбек, Абу Али ибн Сино, Аҳмад ал-Фарғоний хотирасига бағишлаб яратган ҳайкаллари дунёнинг қатор шаҳарларида ўрнатилгани бунинг ёрқин ифодасидир.

Ҳайкалтарош ижоди бетакрор услуби билан эътиборни тортади. Маълумки, қаҳрамоннинг фақат ташқи қиёфасини акс эттириш билан кифояланмай, айни вақтда унинг ички руҳий ҳолатини очиб бериш, ўзига хос характерини ифодалаш мусаввир ижодининг ўзаги ҳисобланади. Шу боис, унинг асарлари томошабинларни ҳаяжонга солади.

Кўргазмада ҳайкалтарошнинг қирқдан ортиқ асарлари намойиш этилди.

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2014/8)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: