Жамғарма фаолиятидан (2014/8)
Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Самарқанд туманидаги “Сафидий” маҳалла аҳолисини умумлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди. Тиббий кўрик тўрт кун давом этиб, бригада шифокорлари билан бирга Самарқанд шаҳар кўп тармоқли диагностика шифохонаси тор мутахассислари, 12-сонли оилавий поликлиника шифокорлари ҳамкорлигида жами 625 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг асосий қисмига дори-дармонлар берилди.
Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Урганч тумани “Оқ ёп” ва “Дўстлик” маҳаллалари аҳолиси ўртасида “Оилада тиббий маданиятни шакллантириш” ҳамда “Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат муҳофазасида” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди. Унда 102 нафар киши қатнашди.
Сирдарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар биргаликда Гулистон шаҳрида 200 нафардан зиёд ҳаваскор спортчилар ўртасида спортнинг карате тури бўйича вилоят очиқ чемпионати ўтказилди. Мусобақада мезбонлардан ташқари Жиззах ва Тошкент вилоятининг ёш спортчилари қатнашди. Фолибларга жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди.
Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Фарғона шаҳар 26-ва 33-умумтаълим мактабларида жами 220 нафар 8-9 синф ўқувчилари ўртасида “Соғлом авлод – соғлом ёшлар” мавзусида семинарлар ўтказилди.
Аббосжон ЭРГАШЕВ,
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси