Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Яхши лойиҳалар ҳаётга

02.12.2013
15 марта ўқилди
Яхши лойиҳалар ҳаётга

Пойтахтимизда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Тадбиркор аёллар” уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва “Микрокредитбанк” ҳамкорлигида аёлларни тадбиркорликка жалб қилиш, ҳамда ҳаётий ва халқчил лойиҳаларини кенг татбиқ этиш мақсадида “Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси” танловининг республика босқичи ғолибларини мукофотлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқди.

Тадбирда сўз олганлар “Обод турмуш йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросидан келиб чиқиб, мамлакатимизда ўз бизнесини йўлга қўйган тажрибали аёлларнинг лойиҳаларини ҳаётга кенг татбиқ этиш борасида жойларда олиб борилаётган ишлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Хусусий тадбиркорлик ҳамда кичик бизнесга ихтисослашган корхоналарда раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар фаолиятини ривожлантириш орқали аёллар учун иш ўринлари яратиш, қишлоқ хотин-қизлари ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришда тўсқинлик қилувчи ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш йўлидаги изланишларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Ушбу танловга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида ўз лойиҳалари билан иштирок этган 1000 нафардан зиёд тадбиркор аёл орасидан 43 нафарининг “Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши лойиҳа”, “Сервис соҳасидаги энг яхши лойиҳа”, “Қишлоқ жойларга мўлжалланган энг яхши лойиҳа” йўналишларини қамраб олган лойиҳаси тавсия этилди ва ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, фуқаролик жамияти институтлари, жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Теглар:#2013/48

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАЙДОНИИқтисод

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МАЙДОНИ

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари пойтахтимизда 1-Тошкент халқаро инвестициялар форуми бўлиб ўтди. Унда халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар, 56 та давлатдан ташриф буюрган 1,

31.03.2022150
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.202255
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрлардаИқтисод

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди: фаолият қисқа сатрларда

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди Андижон вилояти ҳудудий филиали ходимлари Олтинкўл тумани «Бедил» ва «Пахтакор» МФЙларда 110 нафар кам таъминланган, якка-ёлғиз отахон ва о

15.02.2021293
Липомани олиб ташлаш керакми?Иқтисод

Липомани олиб ташлаш керакми?

Липома – яхши сифатли ўсма, ёғ тўқималаридан тузилган бўлиб, асосан терида, кам ҳолатларда эса сут бези, бош ва орқа мия­да ҳам ҳосил бўлади. Ўсма секин асталик билан ўсади ва мали

11.11.2022289