Соғлик – эътиборга боғлиқ

Бухорода аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар ва ечимини кутаётган муаммоларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида мамлакатимизда замонавий тиббиёт тизими шакллантирилгани, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати юксалиб бораётгани таъкидланди.

2013 йили вилоятда 22,6 миллиард сўм ҳажмида инвестиция киритилиб, Жондор, Пешку, Қоракўл туманлари тиббиёт бирлашмалари марказий шифохоналари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, онкология диспансерининг янги даволаш бўлими, Бухоро шаҳридаги 7-оилавий поликлиника бинолари қурилиб, мавжудлари реконструксия қилинди. Замонавий эндоскоп, ултратовуш таҳлил воситалари, рақамли рентген аппаратлари каби тиббий ускуналар билан жиҳозланди.

Семинарда вилоятда бу борада эришилган ютуқлар билан бирга, мавжуд камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, туғруқхоналарда кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, никоҳдан олдинги тиббий кўрикларни янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Яна ўқинг:  Темурдан оламшумул натижалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: