Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш истиқболлари мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Самарқанд Олий ҳарбий автомобил қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини модернизация қилишнинг долзарб масалалари мавзусида семинар ўтказилди.
Хитойда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги VI Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта олтин, тўртта кумуш, битта бронза – жами саккизта медал билан умумжамоа ҳисобида кучли тўртликдан жой олди.
Эстониянинг Тарту шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этган ҳамюртларимиз биттадан олтин ва кумуш, учта бронза – жами бешта медални қўлга киритдилар.
Термиз шаҳрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Сурхондарё вилояти кенгашининг ҳисобот-сайлов конференсияси бўлиб ўтди.
6 июль куни Ўзбекистонда 342та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 10362 ҳолат), 106 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 6690 беморга жавоб берилган, 37 киши вафот этган, шифохоналарда 3697 нафар бемор даволанмоқда.…